2019 йил 15 февраль куни ўқув семинари бўлиб ўтди
16.
02. 2019
19:40
7952
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2018 йил 9 август куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Республикада санитар ҳолатини яхшилаш, маиший чиқиндиларнинг тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши ва қайта ишланишини самарали ташкил этиш бўйича ишлар натижадорлиги юзасидан ўтказилган мажлис баёнининг ижроси хамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари томонидан 2018 йил 14 июлда тасдиқлан “Таълим муассасаларида экологик тарбия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилган билимларини тарғиб қилиш юзасидан амалий чора-тадбир”лар режасининг бажарилиши юзасидан Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги  фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан “Махсус автотранспорт воситаларининг махсус мослама ва механизмларини эксплуатация қилиш” йўналиши бўйича ўқув курси учун ўқув режа ва дастури ишлаб чиқилди.

 Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар “Тоза ҳудуд” Давлат унитар корхонаси раҳбарлари ҳамда вилоятлардаги ташаббускор (кластер) ташкилотлар , “SamAuto” МЧЖ,  "Крантас" МЧЖ, Техника фанлар номзодлари ҳамда суғурта компаниялари иштирокида 2019 йил 15 февраль куни ўқув семинари ўтказилди.

Фойдали манбалар