![](/uploads/2020-05-25_1847main.jpg)
Жорий йил 25 май куни Давлат экология қўмитаси раиси Ш. Абдуразаков Фарғона шаҳридаги чиқиндиларни қайта ишловчи «SANFA VAYBER» МЧЖ га ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона шаҳар «Қиргули» мавзесида жойлашган «SANFA FIBER» МЧЖ бир йилда 2000 тонна пластмасса идишларни қайта ишлаб, синтефон ва спорт тўшамаларини ишлаб чиқаради.
Ташриф давомида Давлат экология қўмитаси раиси мазкур корхона фаолияти ва янги келтирилган техникалар билан яқиндан танишди. Шуни таъкидлаш лозимки, чиқиндиларни қайта ишловчи мазкур техникалар бир кунда ўртача 15–20 тонна, бир йилда эса 4 500 тонна чиқиндини қайта ишлашга мўлжалланган. Ташриф якунида корхона раҳбарияти билан долзарб масалалар юзасидан муҳокомалар ўтказилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати