Давлат экология қўмитаси томонидан онлайн тарзда масофавий ўқиш амалга оширилди
18.
05. 2020
15:43
5526
Новости

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташаббуси билан Қўмита тизимидаги давлат инспекторларнинг касбий малакасини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида онлайн тарзда масофавий ўқитиш жорий этилди.

Экологик экпертиза, экологик меъёрлаштириш ва экологик хавфсизликни таъминлаш мавзусида онлайн тарзда масофавий ўқиш амалга оширилди.

Давлат инспекторларини масофадан онлайн тарзда (видеомаъруза) ўқитишда замонавий ўқув-амалий усуллардан фойдаланилмоқда.
 

Эслатма: Ушбу онлайн тарздаги масофавий ўқиш ҳар хафтанинг жума куни соат 16:00 дан 18:00 га қадар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича вилоят, туман (шаҳар) инспекция бошлиқлари ва давлат инспекторлари учун доимий равишда ўтказиб борилади.

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

Полезные ресурсы