Ҳисор давлат қўриқхонаси бўйлаб саёҳат!
18.
05. 2020
15:32
11673
Новости

Ҳисор давлат кўриқхонасининг ўсимликлар дунёси жуда бой ва хилма-хилдир.

Қўриқхона ҳудудида 910 турдаги ўсимликлар ўсиши аниқланган. Улар 81 оилага кирувчи 384 туркумга мансуб, шундан камёб ва йўколиб бораётган 30 тури Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган.

Дилбанд лола, Улуғ лола, Нор ширач, Оқ парпи, Сунбул коврак, Ўзбекистон чиннигули, шулар жумласидандир.

Помир-Олой тот тизимида эндемик ҳисобланган ўсимликларнинг тури 80дан ортиқ бўлиб, улардан қўриқхона ҳудудида Қичик ва Қатта юно, Алексей пиёзи, Федченко пиёзи,Тоғбаргли пиёз, Розинбах пиёзи, Ўзбекистон чиннигули, Боборов ва Кудряшев астрагаллари, Олта, Туберген, Чимён лолалари ўсади.

Кўриқхона ҳудудида ўсадиган ўсимликларнинг 250 турдан ортиги доривор ва озукабоб ҳисобланади. Улардан қиркбуғим, зира, зирк, олтин томир, чаканда, ривоч, буймадарон, шувок, торон, салеб, руян, сумбул, кийик ўти, кизил пойча халқ табобатида, Ошанин пиёзи, тоғбаргли пиёз, ривоч, зира, алқор кабилар махаллий халк томонидан озукабоб ўсимлик сифатида кўп ишлатилади.
 

   
   
   
   
   
   
   

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы