Ўзбекистон мобиль экологик лабораториялар
11.
05. 2020
12:20
6216
Новости

Давлат экология қўмитасининг, Жаҳон банки ҳамда Марказий Осиё минтақавий экологик маркази билан ҳамкорликдаги «Орол денгизи минтақасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури» (CAMP4ASB) лойиҳаси доирасида иккита мобиль экологик лабораториялар ҳарид қилиниб, Ўзбекистонга олиб келинди.

Мазкур мобиль экологик лабораториялар замонавий ўлчов ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, автоматик тарзда атмосфера ҳавосининг таркибидаги 20 та ифлослантирувчи моддалар миқдорини аниқлаш имконини бериб, юқори даражадаги ишончли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

Мобил лабораториянинг афзал томонлари шундаки, у аҳолидан келиб тушадиган мурожаатлар юзасидан ёки авария ҳолатлари аниқланган тақдирда жойига чиқиб, зарур бўлган таҳлил ўлчовларини тезкор амалга ошириш имконини беради.

Баён этилган мобиль лаборатория таркиби намуналарни олиш, тайёрлаш ва тақсимлаш тизими; стационар газоанализаторлар, газли хроматографлар; калибраторлар; маълумотларни йиғиб олиш, қайта ишлаш ва сақлаш тизими; атроф-муҳитнинг метеорологик параметрларини ўлчовини олиб борадиган узатгичлар; газоанализаторларни ва хроматографларни калибрлаш ускуналаридан иборат.
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы