Андижон вилояти: Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари тадбиркорлар билан учрашди
28.
04. 2020
17:57
5523
Новости

Аввал хабар берганимиздек, Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижоновнинг Андижон вилоятига ташрифи давом этмоқда. Ташриф асносида у вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида вилоятдаги санитар тозалаш соҳасида фаолият юритаётган хусусий тадбиркорлар билан учрашди.

Хонобод шаҳрида санитар тозалаш хизматини кўрсатувчи «Хонобод интер транс» МЧЖ, Андижон шаҳрида муқаддам фаолият олиб борган «Андижон тезкор тозалик» МЧЖ, Пахтаобод туманидаги «Тозаликда барака» ҳамда «Мадамин Саид-Камрон» хусусий корхоналари раҳбарлари иштирокидаги учрашувда корхоналар фаолиятидаги мавжуд муаммолар кенг муҳокама қилинди. Улар юзасидан фикрлар алмашилди.

Учрашув давомида чиқинди ташувчи махсус техникаларни давлат хусусий шериклик асосида бириктириш, Қўрғонтепа тумани Султонобод қишлоғи ҳудудида жойлашган 7 та МФЙларда яшовчи аҳолига тўлиқ хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, Озарбайжон, Туркия, Грузия ҳамда Россия давлатларида ишлаб чиқарилган чиқинди ташишга мўлжалланган замонавий махсус транспорт воситаларини вилоятга олиб келишда божхона имтиёзларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, мулоқот даврида тадбиркорлар томонидан санитар тозалаш хизматини кўрсатувчи хусусий корхоналар фаолиятини ривожлантириш мақсадида банк муассасаларидан имтиёзли кредитлар ажратилишида амалий кўмак берилиши масаласи ҳам ўртага ташланди.

Учрашув сўнгида И. Боқижонов муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини берди. У Қўмита баҳоли қудрат тадбиркорларга амалий кўмак беришини ва уларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы