Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И.Боқижонов бошчилигидаги мутасаддилар Тошкент вилоятига ташриф буюришди
27.
04. 2020
18:51
5870
Новости

Тошкент вилояти ҳудудида қурилиш чиқиндилари учун полигон ажратиш масаласида Қибрай тумани «Тузел» МФЙ йиғини ҳудудида собиқ Нерудник кони ўрнида ҳосил бўлган жойни кўздан кечиришди.

Ташриф давомида Қибрай тумани «Тузел» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг ўнг ва чап қирғоқларига тўкиб кетилган қурилиш чиқиндиларидан иборат аянчли ҳолат танқид остига олинди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Жумладан, раис ўринбосари ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида, айниқса, ён-атрофга турли хил чиқиндиларнинг тўкиб кетилишини олдини олиш мақсадида онлайн камералар ўрнатиш борасида ўз кўрсатма ва таклифларини берди. Бу, ўз навбатида, экология инспекторларига камера орқали жараёнларни тўғридан-тўғри кузатиш имконини беради.
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы