Самарқанд вилояти: Сув обьектларини муҳофаза қилиш доимий назоратда
24.
04. 2020
16:55
6105
Новости

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги «Сув обьектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3286 сонли қарори ва бошқарма бошлиғининг 2020 йил 7 январдаги 1-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан Самарқанд вилоятининг Тойлоқ, Оқдарё ва Нуробод туманлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари томонидан жорий йилнинг 23-24 апрель кунлари ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида мазкур туманлар ҳудудларидан оқиб ўтувчи «Дарғом» канали ҳамда «Оқдарё» дарёсининг сувни муҳофаза минтақасидан қум-шағал аралашмаларини ва Нуробод тумани ҳудудидаги тепалик ва қирлардан тоғ тошларини ноқонуний қазиб олинаётган ҳолатлар аниқланиб.

Ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонун талабларини бузганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жавобгарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб учала ҳолат бўйича ҳар бир фуқарога 2 230 000 сўмдан жами 6 690 000 сўм жарима қўлланилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы