«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати ташаббуси йўлида
24.
04. 2020
15:52
6167
Новости

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин даврида эҳсон-саховатларни ҳар қачонгидан кўпайтириш, оилаларга, бемор ва ногиронларга ёрдам қўлини чўзиш, муҳтожлар ҳолидан хабар олиш фазилатли ва савобли ишлардан саналади.

Давлатимиз раҳбари ўтказилаётган ҳар бир йиғилишлар аввалида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб, вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш кераклиги таъкидламоқдалар.

Юртбошимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда тизимдаги ҳудудий бошқармалари ана шундай савобли ишга қўл урдилар.

Давлат экология қўмитаси тизимида фаолият олиб бораётган меҳр-эътиборга муҳтож оилалар, маҳаллалар доирасида кам таъминланган, якка ёлғиз кекса авлод вакиллари ҳамда бошқарма тизимида узоқ йиллар мобайнида самарали меҳнат қилган ва бугунги кунда нафақада бўлган фаҳрийларнинг ҳолидан хабар олинди.
 

 

 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы