Қашқадарё вилояти: Браконьерликка қарши рейдлар давом этмоқда
24.
04. 2020
15:09
6141
Новости

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари жорий йилнинг 20 апрель куни автомашинанинг юриш имкони бўлмаган Яккабоғ тумани тоғли ҳудудларида 30 км масофада пиёда юриб назорат рейд тадбирини ўтказишганда, Яккабоғ давлат ўрмон хўжалиги «Тошқўрғон» бўлими ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилдарё» дарёсида 1 та ҳолатда Яккабоғ тумани «Татар» қишлоғида яшовчи фуқаролар Кенжаев А. Т., Юсупов Б. Д. деб таништирган шахслар томонидан балиқ овлаш тақиқланган вақтда 2 дона махсус леска тўрлар билан Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га ва CITES Конвенция иловаларига киритилган 16 дона Амударё гулбалиғи (Фарел) ва 2 дона Мойбалиқ (Маринка)лар овлаганлиги, бундан ташқари ўрмон фонди еридаги қалин арчазорлар ичида юқоридаги кўрсатилган манзилда яшовчи Кенжаев Ж. Т. исмли шахс ўзига тегишли 2 дона тақиқланган тузоқ (маҳаллий номи жела)ларда 2 бош какликларни ноқонуний овлаганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Мазкур аниқланган ҳолат бўйича ҳайвонот дунёсига 108 110 400 сўм зарар етказилган ҳисобланиб, тегишли тартибда кўриб чиқиш учун прокуратура органларига тўпланган ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы