Қорақалпоғистон Республикаси: Топшириқ ижроси таъминланмоқда
21.
04. 2020
10:16
5799
Новости

Бугунги кунда олимлар томонидан коронавирус вируси қоғоз сиртида уч соат, кийим ва ишлов берилган ёғоч юзасида икки кун, шиша сиртида тўрт, пластик юзасида етти кунгача фаол бўлишини таъқидланмоқда.

Республикада санитария-эпидемиологик муҳитни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 13 апрелдаги 05/1-2295-сонли топшириғига асосан, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктлари фаолиятин ўрганиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижасида маиший чиқиндилардан сараланган иккиламчи моддий ресурсларини (қоғоз, пластик ва шиша буюмлар, иккиламчи металл ва бошқалар) қабул қиладиган мулкчилик шаклидаги ташкилотларга тегишли бўлган Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 15 та фаолият юритаётган пункт аниқланди.

Мазкур пунктлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы