Андижон вилояти: Ноқонуний фаолиятга барҳам берилди
20.
04. 2020
18:45
5563
Новости

Андижон вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Назорат инспекцияси томонидан ўтказилган рейд тадбири давомида Улуғнор тумани «Илёсбек савдо файз» МЧЖга қарашли ҳудудда фуқаро Ф.К. томонидан ўзининг шахсий эксковаторида ноқонуний равишда кенг тарқалган фойдали қазилма (қум)ни ўзбошимчалик билан қазиб олаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқаро Ф.К.га нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари, яъни 2 230 000 сўм миқдорида маъмурий жарима кўлланилиб, тўлиқ ундириб олинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы