Андижон вилояти: Тарки одат – амри маҳол...ми?
20.
04. 2020
12:21
5605
Новости

Қўрғонтепа тумани инспекцияси томонидан мунтазам рейд тадбирлари ўтказилиб, унда ноқонуний чиқиндихоналар аниқланиб, бартараф этилмоқда.

Хусусан, навбатдаги рейд давомида Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳар, «Уч тегирмон» МФЙ Теракзор кўчаси ҳудудида ноқонуний чиқиндихона борлиги аниқланди. Чиқиндиларни олиб чиқиб кетишда инспекция ходимлари, маҳалла фаоллари ва ҳомий ташликотлар билан ҳамкорликда чиқиндихона ўз вақтида бартараф этилди.

Шу билан бирга, мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раисига огоҳлантириш берилди ва аҳолига чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳурматли юртдошлар! Доимо кўчалар, ҳовлилар, кўп қаватли уйлар атрофларини покиза сақланишига ғоятда эътибор бўлайлик!

Чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб бориб ташлайлик!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы