Бухоро вилояти: Табиатни асраш фидоийлари - Қонун устувор жазо муқаррар
17.
04. 2020
15:40
5439
Новости

Бухоро вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг махсус тезкор гуруҳи томонидан жорий йил 16 апрелдан 17 апрелга ўтар кечаси ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида Пешкў туман Сафрон чўл массивидан Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан ўзларига тегишли бўлган КАМАЗ русумли автотранспорт воситасида ноқонуний равишда саксовул ўсимлигини аёвсиз чопиб ўз манфаати йўлида олиб кетаётганида тўхтатиб қолинди.

Тезкор гуруҳ томонидан мазкур ҳолат иш жараёнида қонунбузилиш ҳолатини йўл қўйган фуқароларнинг қаршилик кўрсатишига қарамасдан, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автотраспорт воситаси вақтинчалик жарима ва зарарни қўллаш учун сақланди. Ўрганиш даврида 32 метр куб саксовул ўсимлиги ноқонуний ҳолда чопиб олинганлиги аниқланди ва ушбу ҳолат бўйича бошқарма мутахассислари томонидан тегишли органлар билан биргаликда кескин чора кўриш учун иш олиб борилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы