Сирдарё вилояти: Браконьерлар ушланди
16.
04. 2020
20:46
5652
Новости

Жорий йилнинг 16-апрель куни эрта тонгдан Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Сардоба тумани инспекция ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Рейд тадбирида ашаддий балиқ овловчилар ушланди. Буни қарангки, тўр ёрдамида балиқларни ушлаётган фуқаро соҳа ходимлари келганини пайқамай ҳам қолди. «Зомин» МФЙ да яшовчи фуқаро А.Д. лескали тўр ёрдамида ноқонуний балиқ овлаш ишларини анчадан буён амалга ошириб келаётганлиги аниқланди. Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисм билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы