Қашқадарё вилояти: Нишон туманидаги мурожаат ўрганилди
16.
04. 2020
20:18
5612
Новости

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ижтимоий тармоқда Нишон туманида 50 йиллик арчалар кесиб ташланганлиги тўғрисидаги ҳолат ўрганилди. Ўрганиш давомида апрель ойи серёғин келганлиги ва 8 - 9 апрель кунлари қор ёғганлиги сабабли 3 туп туя дарахти инсон ҳаётига хавф кўрсатиш даражасида эканлиги аниқланди.

Табиий офатдан зарар кўрган дарахтларни ободонлаштириш бошқармаси ходимларини жалб этган ҳолда тегишли тартибда йиғиштириб олинганлиги аниқланди.

Инспекторлар томонидан табиий офат натижасида шикастланган дарахтлар ўрнига дарахт экиш тўғрисида кўрсатмалар берилди ва ушбу ҳудудга турли хил гуллар экилди.


Маълумот учун:
Жорий йилнинг 7-9 апрель кунлари табиий офат натижасида Қашқадарё вилояти худудида 336 та дарахстларга зарар етган шундан 128 та дарахтларни шохи синган, 208 та дарахтлар таг қисмидан ағанаган, бугунги кунда барча зарар етган дарахтлар йиғиштириб олинган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы