Жиззах вилояти: Фаолияти тўхтатилди
16.
04. 2020
19:45
5419
Новости

Саноат ва ишлаб чиқариш соҳасининг ривожланиб бориши юрт фаровонлиги ва аҳоли турмуш тарзининг яхшиланишидан даракдир. Аммо ишлаб чиқаришдан чиқаётган чиқиндилар ёки атмосфера ҳавосига зарарли моддаларнинг чиқарилиши табиатнинг ифлосланишига ва экологиянинг бузилишига сабаб бўлмоқда. Жиззах шаҳридаги «Ўктам Сирожиддин» ХК оҳак ишлаб чиқариш корхонаси оҳак қурилиш маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Бугунги кунда мазкур хусусий корхона ўз фаолияти натижасида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш меъёрлари бузилган ва атмосферанинг белгиланган меъёридан ортиқ ифлосланишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2019 йилдаги «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги №ПФ-5863-сонли Фармонининг 5-бобида кўрсатилган яъни, «Амалдаги ишлаб чиқариш қувватларининг атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларида самарадорлиги 95 фоиздан паст бўлмаган чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмалар қўлланилишини таъминлаш» бўйича Қонун талабларининг мувофиқлаштирилиши мақсадга мувофиқдир.

Юқоридагиларга асосланиб, Жиззах вилоят Экология бошқармаси томонидан аҳоли пунктларида атроф-муҳитни мунтазам равишда меъёридан ортиқ ифлослантирганлиги учун «Ўктам Сирожиддин» ХК корхонасининг фаолияти тўхтатилди. Ҳозирги кунда корхонани аҳоли пунктларидан четга, экологик ҳавфсиз бўлган Жиззах шаҳридаги «А» саноат ҳудудига кўчириш ишлари бошланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы