Андижон вилояти: Муносабат
15.
04. 2020
18:39
5952
Новости

Жорий йилнинг 9 апрель куни фуқаролар томонидан Коронавирусга қарши кураш кетаётган бир вақтда Андижон ва Булоқбоши туманлари чегарасида жойлашган «ECO CLEAN TRANS» хусусий корхонаси атрофи ахлат бўлиб ётгани тўғрисидаги мурожаат юзасидан Андижон вилояти Экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш бошкармаси ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу мурожаат 2020 йилнинг 9 апрель куни Андижон вилоят ҳокими ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси иштирокида жойига бориб ўрганилди.

Андижон – Булоқбоши автомобил йўлининг адирлик қисмидан жойлашган «ECO CLEAN TRANS» МЧЖ 2018 йилдан бошлаб Андижон шаҳрида яшовчи аҳоли ва юридик ташкилотлар томонидан кунлик ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва қайта ишлаш кластери фаолиятини олиб бормоқда. Ушбу корхона маълум сабаларга кўра қайта ишлаб чиқариш тўҳтаб қолганлиги сабабли, Андижон шаҳар ҳудудидан кунлик ҳосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонга тартибсиз жойлаштириш натижасида бундай ҳолга келгани аниқланди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан зуддлик билан мутасадди ташкилот вакилларига тегишли топшириқлар берилди. Андижон – Булоқбоши автомобил йўлининг адирлик қисмидан қолган чиқиндиларни тартибга келтириш ва кўмиш ишлари бошлаб юборилди. Вилоят ҳокимини топшириғига асосан Андижон – Булоқбоши автомобил йўлининг адирлик ён атрофлари тозалов ишлари жадал олиб борилиб ушбу жойлар дарахт экиш ишларини олиб бориши белгилаб берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы