Транспорт воситалари ҳаракатининг чекланиши атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини кескин камайтиради
15.
04. 2020
14:29
5505
Новости

Ўзбекистонда карантин эълон қилинганлиги боис автомобиллар қатновига қўйилган чеклов натижасида Сурхондарё вилоятида атмосфера ҳавосига ташланиши мумкин бўлган зарарли газлар миқдори ҳисоблаб чиқилди. Унга кўра, карантин даврида Сурхондарё вилоятининг ўзида атмосфера ҳавосига 6,3 минг тоннадан ортиқ зарарли газлар ташланишининг олди олинади.

Сурхондарё вилоятида умумий 170 мингдан ортиқ транспорт воситалари рўйхатдан ўтган бўлса, шундан 150 мингдан ортиғи ёки 88,2 фоизи хусусий секторлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Ушбу транспортлардан бир йилда ўртача 78 минг тонна ташланмалар атмосфера ҳавосига ташланади.

Жорий этилган карантин даврида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхталиши натижасида табиий равишда бир ойнинг ўзида атмосфера ҳавосига 6,3 минг тоннадан ортиқ зарарли газлар ташланишининг олди олинади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы