Қорақалпоғистон: Иккинчи маротаба ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ушланди
13.
04. 2020
18:17
5879
Новости

Жорий йилнинг 12 апрель куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаситомонидан ўтказилган экологик рейд тадбири натижасида Бухоро туманида қонунбузилиш ҳолати қайд этилди.

Бошқарма мутахассисларининг саъй ҳаракати билан туманнинг ўртачўл ҳудудидан фуқарор И.М. ўзининг «УАЗ» русумли юк машинаси орқали саксовул ўсимлигини ташиб кетаётганлиги аниқланди. Шу билан бирга фуқаро бу қонунбузарликни шу йил ҳисобида 2-маротаба содир этган.

Фуқаро мазкур қонунбузарликни қайта содир этганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 2-қисмига асосан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2 230 000 сўм жарима ҳамда 1 873 200 сўм табиатга етказилган зарар ҳисоланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы