Наманган вилояти экология ва атроф муҳитни бошқармаси инспекторлари томонидан 5-6 апрель кунлари рейд тадбирлари ўтказилди. Рейд давомида Мингбулоқ туманидаги Сирдарё дарёсида бир гуруҳ браконьерлар ноқонуний равишда балиқ овлаётган вақтида ушланди.
Ашёвий далил сифатида улардан 1 дона резина қайиқ, 82 дона балиқ, 2 дона аккумулятор, 1 дона электр кучайтириш мосламаси, 1 дона электроудочка олиб қўйилди.
МЖтКнинг 90-моддаси билан баённомалар расмийлаштирилди ва хуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун тайёрланмоқда.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати