Тошкент вилояти: «SRJ INVEST AGRO FEED» ҳамда «JOZI FISH MEIL» МЧЖ фаолияти экологик талабларга мос эмас
06.
04. 2020
19:26
5721
Новости

Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, «Пахтачи» МФЙда жойлашган «SRJ INVEST AGRO FEED» ҳамда «JOZI FISH MEIL» масъулияти чекланган жамиятларига қарашли паррандачилик фаолияти давомида ҳосил бўладиган чиқиндилар ва суяк чиқиндиларини қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи цехлари ташкил этилган.

Мазкур цехлар фаолияти давомида атмосфера ҳавосига ва фуқаролар саломатлигига салбий таъсир етказаётганлиги ҳолатлари кузатилиб, ушбу корхоналар раҳбарларига атмосфера ҳавосини ифлослантирмаслик, фаолияти давомида фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 1,13-моддалари талабларига асосан белгиланган тартибда объектни экологик экспертизадан ўтказиш тўғрисида бир неча бор огоҳлантириш хатлари берилган эди.

Олиб борилган профилактика тадбирлари ва тушунтиришларга қарамасдан юқорида баён этилган 2 та корхона фаолияти давомида атмосфера ҳавосини ифлослантиришда давом этиб, аҳолининг ўринли эътирозларига сабаб бўлган.

Шу муносабат билан бугунги кунда мазкур корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш хамда қонуний чора кўриш масаласида судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар таёрланмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы