Тошкент вилояти: Чирчиқ дарёси бўйлаб назорат тадбирлари давом этмоқда
06.
04. 2020
18:26
5968
Новости

Давлат экология қўмитаси давлат инспекторлари томонидан Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўзанида ва атрофида рейд тадбирлари олиб борилди.

Рейд тадбирлари давомида Чирчиқ шаҳар 7-сонли «Мурувват» МФЙ ҳудудидан Чирчиқ дарёсига туташ бўлган қисмида номаълум шахслар томонидан белгиланмаган жойларга қурилиш чиқиндилари ташлаб кетилганлиги ҳолати кузатилди. Ушбу ҳудудда аниқланган тахминан 500-700 м³ ҳажмдаги чиқиндилар тадбиркорлар билан ҳамкорликда махсус техникалар ёрдамида бартараф этилди.

Шунингдек, Бўстонлиқ туманида дарё яқинида жойлашган чойхона шахобчаларга огоҳлантириш хатлари тарқатилиб, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган 2 та ҳолат аниқланиб МЖтКнинг 91-моддаси билан маъмурий жаримага тортилди.

Чирчиқ дарёсинг Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида ноъмалум шахслар томонидан қурилиш чиқиндилари ташлаб кетилиши натижасида ҳосил бўлган сунъий чиқиндихона, назорат бўйича Юқоричирчиқ тумани инспекцияси томонидан шу ҳудудга яқин ерда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан биргаликда тозаланиб, бартараф этилди.

Чирчиқ дарёсинг Қуйичирчиқ тумани ҳудудида ўтказилган рейд натижасида «Мевазор» МФЙда яшовчи фуқаро Т.М. Абдихоёв дарё бўйида маиший чиқиндиларни ташлаганлиги учун маъмурий жарима чоралари кўрилиб, яқин атрофда истиқомат қилиб келаётган аҳолига профилактика тушунтириш ишлари олиб борилди.

Янгийўл туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси бўйларида фаолият юритиб келаётган корхоналарга 39 та огоҳлантириш хатлари тарқатилди. Бундан ташқари назорат тадбири давомида Ш.Рўзметов ҳамда Б.Султанназаровлар томонидан дарё бўйига маиший чиқиндилар ташлаганлари оқибатида қонунбузарларга тегишли тартибда маъмурий жарима қўлланилди. Бундан ташқари Чирчиқ дарёсининг қуйи қисмидан оқиб ўтувчи муҳофаза зонасида белгиланмаган жойда қурилиш чиқиндилари тўпланганлиги аниқланиб, Чирчиқ дарёси яқинида фаолият юритиб келаётган тадбиркорларни жалб қилган ҳолда хашар йўли билан ушбу тўпланиб қолган  чиқиндилар бартараф этилди.

Қибрай тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси қирғоқларига ноқонуний равишда қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетиш натижасида жами 7 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қонунбузарларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Бундан ташқари Чирчиқ дарёси бўйларида қум-шағал қазиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар иштирокида махсус техникалар жалб этилган дарё бўйига тўкиб кетилган қурилиш чиқиндилар бартараф этилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрь кунидаги 787-сонли қарори бўйича жами 7 та огоҳлантириш хатлари тарқатилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы