![](/uploads/2020-03-31_1920main.jpg)
Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Денов туманида ўтказилган тезкор рейд жараёнида «Кушон-Тараққиёт» хусусий корхонасига қарашли Денов туманида фаолият олиб бораётган хўжалик қоғози ишлаб чиқариш цеҳидан ҳосил бўладиган оқова сув тўғридан-тўғри туман ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилсув» дарёсига оқизилиши ҳолати аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан қонунда белгиланган тартибда корхонада текширув ўтказилди ҳамда лаборатория таҳлили учун намуналар олинди.
Текшириш давомида «Кушон-Тараққиёт» хусусий корхонаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги «Сув ва сувданг фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни 99-моддаси талабини бузган ҳолда фаолият олиб бораётганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолат юзасидан «Кушон-Тараққиёт» хусусий корхонаси раҳбари Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 72-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида маъмурий жарима белгиланди.
Аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар корхона фаолияти 10 кун муддатга вақтинчалик тўхтатилди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати