Қашқадарёда бир дона «Кичик турна» ярадор ҳолда топилди
31.
03. 2020
17:52
6607
Новости

Турналар йирик, оёқлари ва бўйни узун, қанотлари нисбатан кенг. Ўзбекистонда турналар турли турларининг учиб ўтиш даврида учрайди. Жанубий вилоятларда кулранг турна қишлаб ҳам қолади. Оқ турна Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Ғузор тумани «Чақар» МФЙда яшовчи фуқаро Қ.Ж. ўзининг чорва молларини Ғузор дарёси атрофидан ҳайдаб келаётган вақтида 1 дона турнанининг бир оёғи сингган ҳолда кўриб, уни уйига олиб келиб, биринчи ёрдам сифатида оёғини боғлаб қўйган.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, топилган турна «Кичик турна»дир. Ҳозирда ушбу турна Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман назорат инспекцияси назоратида. Турнани тегишли тартибда тегишли жойга жойлаштириш бўйича ишлар амалга ошилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы