Хоразм вилояти: Ноқонуний балиқ "овчи"лари ушланди
19.
03. 2020
17:30
5322
Новости

Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат буйича инспекция томонидан 2020 йил 19 март куни ўтказилган рейд тадбирида Питнак шаҳрида яшовчи фуқаролар Б.С. ва М.С. лар ноқонуний  равишда балиқ овлаётганликлари аникланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 90-моддаси 4 -қисмига мувофиқ ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фуқаролардан 55 метрлик сузма тўр ва 2 та резина қайиқ ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Тўпланган ҳужжатлар МЖтК нинг 245-моддасига мувофиқ маьмурий ишлар бўйича суд идораларига юборилиш учун тайёрланмоқда.

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы