Дарахтлар хатлови бошланди
19.
03. 2020
13:23
5218
Новости

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида дарахтлар ва буталарни ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича, хусусан дарахтлар ва буталарнинг, шу жумладан янги экилган дарахтларнинг хатловини ўтказиш, рўйхатга олиш, тегишли белгилар ўрнатиш ҳамда автоматлаштирилган тизимга киритиш, уларнинг парваришини ташкил этиш билан боғлиқ ишларни самарали ташкил этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Ҳозирда Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги мультимедиа марказида махсус маълумотлар базаси шакллантирилиб, маълумотлар электрон тарзда киритиб борилмоқда.

Айни дамда Давлат экология қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан мазкур масалалар юзасидан ишлар Яккасарой туманидаги маҳалларда олиб борилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы