Ҳудудий «Тоза ҳудуд» ДУКлари техника ҳайдовчилари ва чиқинди юкловчиларининг ойлик маошлари 1,7 баробар оширилишига эришилди
29.
08. 2019
19:53
8650
Новости

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5580 Фармонига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан пул тушумларини йиғиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига юклатилди. Натижада аҳоли томонидан йиғилган тушум икки баробарга ортишига эришилди. Шу сабабли ҳудудий «Тоза ҳудуд» ДУКлари транспорт ҳайдовчилари ва чиқинди ортувчи ходимларининг 2019 йил давомида ойлик маошлари 1,7 баробаргача оширилди.

Жумладан, Самарқанд вилояти бўйича 2,2 баробар, Сурхондарё вилояти бўйича 1,9, Жиззах вилояти бўйича 2,2, Хоразм вилояти бўйича 1,8 ва Тошкент вилояти бўйича 1,8 баробар ортишига эришилди.

2018 йилнинг бир ойда «Тоза ҳудуд» ДУКнинг битта ҳайдовчи ва чиқинди ортувчи ходимининг ўртача ойлик маоши 747,0 минг сўмни ташкил қилган бўлса, 2019 йилга келиб эса ойлик маоши 1 млн. 200,0 минг сўмни ташкил этди.

2019 йилда дастур доирасида қўшимча 307 дона чиқинди ташувчи техникалар харид қилиниши кўзда тутилган. Бу эса йил охирига келиб қўшимча даромад ошишини таъминлайди.

2020 йилда ҳудудий «Тоза ҳудуд» ДУКлари ҳайдовчи ва чиқинди ортувчи ходимларининг ойлик иш ҳақлари ўртача 2 млн. 500,0 минг сўмга етказилиши режалаштирилмоқда.

Полезные ресурсы