Андижон вилояти Асака туман Илғор қишлоғи Ахтачи саноат ҳудудида жойлашган фаолият олиб бораётган МЧЖ шаклидаги «SING LIDA» қўшма корхонаси фаолияти юзасидан АХБОРОТ
21.
08. 2019
15:26
6674
Новости

Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Асака тумани Илғор МФЙ Ахтачи саноат ҳудудида жойлашган «SING LIDA» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасига қарашли цемент ишлаб чиқариш корхонаси иккита линиядан иборат бўлиб, биринчи линияси 2013 йилда фаолятини бошлаган, иккинчи линияси 2015 йил ишга туширилган. Ишлаб чиқаришнинг биринчи линияси барча чанг-газ тутиш фильтрлари билан жиҳозланган ҳолда ишга туширилган. Корхонанинг иккинчи линияси чанг-газ тутиш фильтрлари ўрнатилмасдан аввал ишга тушириб юборилган. Бунинг натижасида яқин атрофдаги аҳолининг бир неча бор хақли эътирозига сабаб бўлган.

2019 йил май, июнь ойларида вилоят Экология бошқармаси, вилоят Об-ҳавони кузатиш маркази ҳамда вилоят ДСЭН марказлари томонидан олинган таҳлил натижаларига кўра атмосфера ҳавосига ташланаётган ташламалар миқдори бир неча маротаба ортганлиги кузатилган.

Таҳлил натижалари бўйича белгиланган тартиб бўйича чанг, олтингугурт оксиди ва азот оксиди меъёридан ортганлиги аниқланган.

Жорий йилнинг 2019 йил июнь ойида олинган таҳлил натижаларига кўра меъёридан ортиқ бўлган моддалар консентрациясини камайтириши мақсадида корхона ихтиёрий равишда иш фаолиятини 2 маротаба 2 кундан  4 кунгача тўхтатиб, ишлаб чиқариш цехидаги чанг-газ тутиш фильтр камерасидаги носоз ҳолга келган чанг тутиш фильтрлари (қопчалари)ни Хитой Республикасидан 1560 дона (қопчали) махсус ҳаво тозалаш мосламаларига алмаштириш ишлари амалга оширилди.

Корхонадан атмосфера хавосига ташланаётган ташламаларини доимий назоратда ушлаб туриш мақсадида ишлаб чиқариш цехининг атрофидан вилоят Об-ҳавони кузатиш маркази ходимлари билан ҳамкорликда бир ойда камида икки матораба таҳлил учун намуналар олиб туриш йўлга қўйилди. Охирги олинган таҳлил натижаларига кўра 4 турдаги атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалардан биттаси, яъни чанг миқдори қисман меъёридан ортганлиги кузатилиб корхона раҳбариятига бошқарма томонидан тегишли огоҳлантиришлар берилиб доимий назоратга олинди.

Хўжаобод тумани ҳокимининг 2017 йил 27 октябрдаги 1785-қ сонли қарори ҳамда корхонанинг 2019 йил 15 июнь кунги 87-сонли маълумотномасига асосан ушбу цемент заводи Хўжаобод тумани Дўстлик ва А.Қаххор массивига 2020 йилда кўчирилиши режалаштирилган, ҳозирда ушбу ҳудудда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Полезные ресурсы