Андижон: Ноқонуний чиқиндихона бартараф этилди
05.
08. 2019
11:53
6678
Новости

Андижон вилояти Андижон тумани «Бахт» МФЙ, Жумабозор ҳудудида яшовчи аҳоли томонидан мазкур ҳудудда ноқонуний чиқиндихоналарнинг юзага келганлиги, ўз навбатида турли юқумли касалликларнинг юзага келиши эҳтимоли борлиги тўғрисида Андижон вилояти экология ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига мурожаат келиб тушди.

2019 йил 3 август куни Андижон вилояти экология ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан экологик рейд ташкил этилиб, Андижон вилояти Андижон тумани «Бахт» МФЙ, Жумабозор ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофи кўздан кечирилди.

Андижон тумани «Бахт» МФЙ, Жумабозор ҳудудида жойлашган 5 та кўп (икки) қаватли уйлар 2017 йилда қуриб фойдалнишга топширилган. Ҳозирги кунда ушбу ҳудудда чиқиндиларни йиғиш шаҳобчаси мавжуд эмаслиги сабабли «Тоза ҳудуд» ДУК туман филиалига қарашли илгакли махсус транспорт воситасининг контейнерлари фойдаланишга берилган.

Ўрганиш кунида ҳудуд Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳодимлари ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК туман филиали ҳодимлари билан биргаликда чиқиндилардан тўлиқ тозаланиб ободонлаштирилди. «Тоза ҳудуд» ДУК туман филиалига қарашли илгакли махсус транспорт воситасининг контейнери олиб келиб ўрнатилди. Ҳудудда яшовчи фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб бундан буён доимий равишда чиқинди ташлаш контейнер орқали хизмат кўрсатилиши, кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида тўлаб борилиши, шунингдек, маиший чиқиндиларни фақатгина белгиланган жойга ташланиши юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилди.
 


   

 

Полезные ресурсы