Давлат экология қўмитаси 2020 йил 1 сентябрдан эътиборан 2021 йил учун «Илмий – тадқиқот, меъёрий – услубий ишларни, ташкилий ва табиатни муҳофазаси бўйича тадбирлар Дастури»ни режалаштиришни бошлади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Давлат экология қўмитаси жорий йил 30 сентябрга қадар қуйидаги талабларга мувофиқ аризаларни қабул қилади.
Ариза шакли:
1. Титул варағи.
2. Лойиҳанинг тавсифи:
– Лойиҳанинг номи;
– Муаммонинг қўйилиши;
– Мақсади;
– Режалаштирилган тадбирлар ва масалалар;
– Якуний натижаси, самарадорлиги;
– Бажарилиш муддати;
– Бажариладиган ишларнинг календарь режаси;
– Амалга ошириладиган ишларнинг “Бажарувчи” томонидан тасдиқланган қиймати, ёки тадбир қийматнини асословчи бошқа тегишли ҳужжатлар;
3. Бажарувчи – ташкилот (лар) ҳақидаги тўлиқ маълумот - тадбирни бажарувчи ташкилот (лар)нинг номи, адреси, телефон ва ҳисоб рақамлари.
Аризалар куйидаги манзилга юборилади: 100047, Ташкент шаҳри, Яшнобод тумани, Туйтепа 2 А уй, ёҳуд электрон шаклда e-mail: fond@uznature.uz манзилига юбориш мумкин.
Телефон: +998(71) 207-07-70 (ички рақам 1016#, Экология, атроф муҳит муҳофазаси ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими).
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати