Об-ҳаво маълумоти ШТОРМ ОГОҲЛАНТИРИШ
30.
04. 2020
14:22
6130
Янгиликлар

ОБ-ҲАВО ОГОҲЛАНТИРИШ

1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда (https://t.me/uzgydromet/1293).

1 майда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

2 майда республикада ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Шамолнинг тезлиги 15-29 м/с гача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

Фойдали манбалар