Сурхондарё вилояти: Ов қилиш қоидаларини бузган фуқаро қўлга тушди!
29.
04. 2020
10:55
5557
Янгиликлар

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарамси ва вилоят ИИБ бошқармаси ҳамкорликда Термиз тумани «Қорахон» маҳалласи ҳудудидаги Уч кўл табиий кўл атрофида тунги рейд тадбирини ўтказдилар.

Ўтказилган рейд тадбири давомида Термиз тумани «Истиқлол» маҳалласида яшовчи фуқаро Мансур М. томонидан ов қилиш таъқиқланган муддатда ов қилиш қоидаларини бузган ҳолда ов қилиб юрган вақтида ушланиб, қонунбузарга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилди.

Фуқаро Мансур М. тегишли бўлган 1 дона «ТОЗ-БМ 16:2» №198794 рақамли ов қилиш қуроли қонуний тўхтамга келгунга қадар ашёвий далил сифатида вақтинча олиб қўйилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


&n

Фойдали манбалар