Бухоро вилояти: Мурожаат ижобий ҳал қилинди
21.
04. 2020
10:24
5659
Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Бухоро шаҳар «Бўйрабофон» кўчасида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати бўйича Бухоро шаҳри «Мирзо Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган мазкур ҳудуд масъуллар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ҳақиқатда тўпланиб қолган ахлат уюмлари маҳалла фуқаролар йиғини ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан бартараф этилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар