Албатта коронавирус пандемиясининг инсониятга таъсири жуда ачинарли ҳолат, аммо у сабабли жорий қилинган карантиннинг атмосферага ижобий таъсирини дунёнинг бир қанча ҳудудларида кузатиш мумкин.
Карантиннинг Навоий вилоятида атмосферасига таъсири:
Карантиндан олдин:
– Вилоят бўйича автоуловлар: 96 500 та;
– Атмосферага автотранспортлардан зарарли моддалар: 162 тонна/кун.
Карантин даврида:
– Шаҳар ҳавосида чанг, азот оксидлари, ис гази миқдорлари кескин камайди;
– Атмосферага автотранспортлардан зарарли моддалар: 16 тонна/кун.
Карантиндан сўнг:
– «Хафтанинг охирги куни – велосепедда юраман»;
– «Автомобилсиз кун» акцияларини кенг тарғиб қилиш;
– Атмосфера тозалигига жамоатчилик ташаббусларини ошириш.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати