11 март Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Ш. Абдуразаков Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган «Urganch Avto Eko Trans» корхонасига ташрифи доирасида Хоразм вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК фаолиятини ўрганди. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳозирда аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Ташриф якуни бўйича тўхтаб қолган мазкур кластерни ишга тушириш, унинг фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати