Давлат экология қўмитаси раиси маслаҳатчиси Б. Пўлатов иштирок этган учрашувда JICA билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, жумладан, экологик лаборатория марказини ташкил этиш, чиқиндиларни бошқариш соҳаларида ҳамда «Барқарор ривожланиш мақсадида фан ва технологиялар соҳасида тадқиқот ҳамкорлиги» дастури (SATREPS) доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди ва аниқ таклифлар асосида келгуси режалар белгиланди.
JICA вакиллари билан Япония тажрибаси асосида соҳага инвестиция ва хусусий секторларни жалб қилиш, экотуризм ва бошқа йўналишлар бўйича малака ошириш дастури ишлаб чиқиш ва "яшил" иқтисодиёт бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.