Жиззах шаҳридаги “Хотира” боғида вилоят ҳокимлиги, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, нуронийлар, афғон уруши қатнашчилари, корхона ва ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари йиғилдилар. Юртимизнинг тинч-осойишталиги учун жонини фидо айлаган юртдошлар хотираси ёдга олиниб, "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

10.
05. 2022
10:00
4310
Ma’naviyat va ma’rifat
Тадбирда Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этиб, бошқарма номидан рамзий ҳайкал пойига гулчамбар қўйишди.
Жиззах вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати