Зарафшон миллий табиат боғига эътибор янада кучайтирилади
17.
01. 2022
16:42
4889
Эконадзор

Бу ҳақда 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. Обломурадов Самарқанд вилоятида жойлашган Зарафшон миллий табиат боғидаги бугунги ҳолатни ўрганиш давомида алоҳида таъкидлади.

Зарафшон миллий табиат боғи Зарафшон дарёси ўнг қирғоғи бўйлаб узунлиги 47 км масофага қадар чўзилган бўлиб, умумий 2 минг гектардан ортиқ ер майдонни қамраб олган. Бугун бу ерда ўсимликларнинг 300 дан ортиқ, сут эмизувчиларнинг 24, қушларнинг 218, балиқларнинг 18, молюскаларнинг 26, судралиб юрувчиларнинг 11, ҳашоратларнинг 88 турини учратиш мумкин. Шу боис ҳам ҳудуддаги флора ва фаунани асраб-авайлаш ҳамда сақлаб қолиш учун барча чораларни кўришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилояти

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар