2022 йил 8 январь куни Давлат экология қўмитаси биносида Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги экологик вазиятни барқарорлаштириш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича таклифларни ўрганиш ва тайёрлаш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳнинг илк йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Айдар-Арнасой кўллар тизимининг ҳозирги ҳолати ва ўзгариш оқибатларидан келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан хар бир вазирлик ва идора вакилларига конкрет вазифалар белгилаб берилди. Кўллар ва унинг экосистемасини ўзгариш ҳолати, амалга ошириладиган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр мулоҳазалар мухокама қилинди. Ишчи гуруҳнинг келгуси иш режалари тасдиқланди. Ишчи гуруҳ иши давом эттирилади.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати