Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 44-сессиясидан ахборот
16.
07. 2019
12:19
6302
Янгиликлар

Жорий йилнинг 13 июль куни Жиззах вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг  навбатдаги қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва  ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига мувофиқ вилоят секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари, Жиззах вилоятида экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик муаммоларни бартараф этиш, қаттиқ маиший ва бошқа турдаги чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлаш ҳамда экологик меъёрларни таъминлаш қоидаларига жойларда риоя этилиши ҳамда  маҳаллий бюджетнинг ижроси, ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш каби бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда шунингдек, Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб, бугунги кундаги экологик вазият, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш, чиқиндилар ва уларни қайта ишлаш, атмосфера ҳавосини муҳофаза этиш маслаларига тўхталиб ўтди. Шунингдек, маърузачининг  «Тоза ҳудуд» ДУК  вилоят бўлимининг бугунги кундаги фаолияти, вилоятдаги Бахмал, Зомин, Фориш туманларидаги дам олиш зоналарининг экологик аҳволи, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳақидаги фикрлари депутатлар томонидан  баҳс ва мунозаралар билан муҳокама қилинди.

Сессия якунида муҳокама этилган маслалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Фойдали манбалар