Бутунжаҳон тозалик куни доирасида 2021 йил 18 сентябрь куни Заҳириддин Бобур номидаги «Экобоғ» да Экологик назорат гуруҳи учун автомобиллар тақдимоти бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ҳузурида Ўзбекистон Республикасида экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича жорий йил 24 август куни ўтказилган йиғилишда мамлакатимизда экологик жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга йул қўймаслик ҳамда уларни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш юзасидан қатор вазифалар белгиланган.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати