2019 йил 2-3 июнь кунлар ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида нобуд қилинган эчкемар тўғрисидаги хабар кенг тарқалди.
06.
06. 2019
12:30
9253
Янгиликлар

2019 йил 2-3 июнь кунлар ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида нобуд қилинган эчкемар тўғрисидаги хабар кенг тарқалди.
Мазкур ҳолат Қашқадарё вилоятининг Муборак  туманида содир этилган бўлиб, Қашқадарё вилояти  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари жорий йилнинг 13 май куни Муборак тумани ҳудудида навбатдаги экологик рейд давомида Қарши-Муборак-Бухоро авто йўлиг а яқин бўлган чўл ҳудудида номаълум фуқаро томонидан нобуд қилинган ёввойи эчкемар  аниқланди.
 Мазкур ҳолат бўйича инспекторлар воқеа жойида ҳайвонот дунёси объекти ҳисобланган судралиб юрувчи ёввойи эчкемарни кўздан кечириб, ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур қонунбузарликни содир этган айбдор шахсга нисбатан  тегишли чора қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Текширув натижалари тўғрисида қўшимча хабар берилади.


 

Фойдали манбалар