Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлди.
И. Боқижоновнинг ушбу хизмат сафари доирасида Хоразм вилояти Экология бошқармаси масъул ходимлар ва инспекторлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди ҳамда ўрганилган мурожаатлар, аниқланган муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Бошқарманинг фаолияти билан яқиндан танишган ҳолда бу ерда амалиётга жорий этилаётган чора-тадбирларга эътибор қаратди, вилоятда чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ривожлантириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
|
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати