Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш туйғусини уйғотиш, ҳар бир инсоннинг ахлоқий ҳамда экологик тарбиясини юксалтириш мақсадида республикамизда узлуксиз экологик таълими ҳам жорий этилмоқда. Умумтаълим мактабларида "Атрофимиздаги олам" каби дарсликларнинг ўтилаётгани фикримизнинг далилидир.
12 май-Экологик таълим куни муносабати билан Ш.Рашидов туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан тумандаги 17 - умумтаълим мактабда ўқувчилар билан очиқ дарс бўлиб ўтди. Вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда ўқувчилар учун экологияга оид викторина ўтказилди.
Савол-жавобларда фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан билан тақдирландилар.
Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати