Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов  GIZ (Германия)нинг “Яшил Марказий Осиё” минтақавий дастури менежери К. Милов билан учрашув ўтказди
06.
04. 2022
11:40
3579
Yangiliklar

   Учрашувда ҳозирги иқлим ўзгариши шароитида табиий сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва “Яшил Марказий Осиё” дастури доирасида амалга ошириладиган трансчегаравий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

   Германия томони GIZ учун сувни муҳофаза қилиш ва дарёлардан фойдаланиш борасида Ўзбекистон муҳим минтақа эканини таъкидлаб, амалга оширилаётган лойиҳалар ва режалаштирилаётган ишлар, хусусан, ишлаб чиқилаётган иқлим ўзгариши бўйича минтақавий стратегия, шунингдек, GIZ хизмат кўрсатиш маркази ҳақида маълумот берди. 

   Учрашув давомида томонлар ўз ваколатлари доирасида иқлим, атроф-муҳит ва экологик хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш, ахборот алмашинувини яхшилаш, илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш каби қатор масалаларда ўзаро фикр алмашдилар.

Foydali manbalar