2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси: чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш вазифалари” мавзусида давра суҳбати
23.
04. 2019
17:09
7899
Yangiliklar

2019 йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида фаолият юритувчи давлат ташкилотлари ва хусусий компаниялар, ОАВ вакиллари учун “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси: чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш вазифалари” мавзусида давра суҳбати” ташкил этилди.

Тадбирни Қўмита раиси Баҳром Қўчқоров очиб, иштирокчиларга тизимда амалга оширилган ислоҳотлар, экологик ҳолатни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлигига зарарли таъсирининг олдини олиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини янада такомиллаштириш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда вазифалар тўғрисида ахборот берди.

Бугунги кунга келиб аҳолининг 48 фоизи маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича санитар хизматлар билан қамраб олинган.2017-2018 йилларда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимининг инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича 13 та санитария жиҳатидан тозалаш  давлат унитар корхоналари ҳамда уларнинг туман ва шаҳарлардаги 172 та филиали, шунингдек, умумий қуввати йилига 894 минг тонна чиқиндиларни қайта ишлаш имконини берувчи 183 та хусусий ва 9 та кластерлар ташкил этилди.

Шу билан бирга, ҳозирги вақтда,қишлоқ аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг етарли даражада таъминланмаганлиги ёки мазкур хизматларнинг узоқ қишлоқ аҳоли яшаш пунктларида деярли умуман мавжуд эмаслиги,қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги инфратузилманинг қониқарсиз ҳолатда эканлиги, мавжуд қаттиқ маиший чиқинди полигонларининг санитария талаблари ва экологик меъёрларга мувофиқ келмаслиги мазкур соҳада комплекс чора-тадбирларнинг қабул қилинишини талаб этмоқда.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича самарали ҳамда ижтимоий мақбул комплексли хизматларни яратиш, уларнинг фуқаролар соғлиғи ва атроф муҳитга зарарли тасирини бартараф қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон қарори билан 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси тасдиқланди.

Стартегиянинг асосий вазифалари қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар билан аҳолини тўлиқ қамраб олинишини таъминлашга йўналтирилган санитар тозалаш инфраструктурасини ривожлантириш, чиқиндиларни қайта ишлашнинг самарали ҳамда замонавий тизимини яратиш, полигонларга юбориладиган чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш ҳажмини қисқартириш ҳамда халқаро талабларга мос келадиган замонавий полигонларни ташкил этиш, шунингдек, мавжуд полигонларни ёпиш ҳамда рекультивация қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни қабул қилиш, санитар тозалаш соҳасида тўлов интизомини яхшилаш, таърифларни оптималлаштириш, чиқинди объектларидан муқобил энергия манбалари сифатида фойдаланишдир.

Таъкидланганидек, Стратегия икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқич (2019 – 2021 йиллар) – қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик базасини ва иқтисодий тартиботлар механизмларини такомиллаштириш, чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг самарали ташкиллаштирилишини таъминлаш мақсадида  санитария жиҳатидан тозалашнинг модий техник базасини ва инфратузилмасини ривожлантириш, тўлов интизомини мустахкамлаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида экологик таълим тизимини ривожлантириш учун методик ва ахборот таъминотини яратиш;

иккинчи босқич (2022 – 2028 йиллар) – қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш бўйича инфратузилмани ривожлантириш, полигонларни оптималлаштириш, қайта юклаш станциялари ва чиқиндиларни қайта ишлаш объектларини қуришга  йўналтирилган инвестицияларни ўзлаштириш.
Белгиланган даврга келиб аҳолининг 100 фоизи санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинади, чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 60 фоизга етказилади.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунга келиб мамлакатмизда чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш ҳажмини камайтириш, санитар тозалаш хизматлари сифатини ошириш, уларни алоҳида саралаш ва транспортировкасини ташкил этиш, иккиламчи ресурслардан максимал фойдаланишга қаратилган чиқиндиларни комплекс бошқариш тизимини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Чиқиндиларни бошқариш соҳасига кенг аҳоли оммасини жалб этиш, аҳоли ўртасида чиқиндиларни алоҳида саралаш маданиятини шакллантириш,илғор тажрибаларни тарғиб қилиш, шунингдек, сараланганган чиқиндиларни топшириш ва йиғиш механизмларини такомиллаштириш муҳим ҳисобланади.

Дунёнинг турли мамлакатларида истиқомат қилувчи аҳоли чиқиндиларни саралаш, зарарсизлантириш ва қайта ишлаш жараёнларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Ҳозирда мамлакатмиз аҳолисини чиқиндиларни бошқариш соҳасига кенг жалб этиш, рағбатлантириш механизмларни яратиш мақсадида ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ягона электрон ҳисобга олиш тизими  лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Ягона электрон ҳисобга олиш тизими - бу қайта ишланадиган чиқиндиларни қабул қилиш бўйича аҳоли учун мўлжалланган тизим бўлиб, бунда шунингдек, чиқиндиларни қайта ишлашга ихтисослашган корхоналар томонидан қайта ишланадиган чиқиндиларни қабул қилиш пуктларини очиш кўзда тутилган.

Аҳоли учун мўлжалланган мазкур тизимда чиқиндиларни қабул қилиш пунктларида фуқаро операторлардаги тизимдан рўйхатдан ўтиб, индивидул ID-картага эга бўлади. Мазкур карта аҳолига маблағларни йиғиш ҳамда йиғилган маблағларни лойиҳа томонидан белгиланган савдо шаҳобчаларида сарф қилиш имконини беради. ID-карта эгасига топширилган ҳар бир килограмм қайта ишланадиган чиқиндилар учун маблағ кўринишидаги баллар йиғилади.

Тадбир сўнггида чиқиндиларни қайта ишловчи давлат ҳамда хусусий корхоналар, санитар тозалаш хизматларини кўрсатуви ташкилотлар ҳамда Давлат экология қўмитаси вакиллари тасдиқланган Стратегияни самарали амалга ошириш, соҳада мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан қизғин бахс –мунозаралар бўлиб ўтди. Унда чиқинди таркибидаги қайта ишлашга яроқли бўлган иикиламчи хом ашё маҳсулотларини ажратиб олиш тизими шаффофлигини таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришда алоҳида сараланган чиқиндиларни қабул қилиш пунктлари, умуман бу йўналишдаги инфротузилмани ривожлантириш, бунда аҳоли, айниқса улғайиб келаётган ёш авлод ўртасида экологик таълим, маданиятни юксалтириш, умумтаълим мактаб дастурларига чуқур интеграция қилиш юзасидан ўз таклиф ҳамда тавсияларини билдирдилар.

Foydali manbalar