Хоразм вилояти: Ноқонуний саксавул кесувчилар аниқланди
16.
04. 2020
20:33
5771
Новости

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Хазорасп туман инспекцияси ходимлар ва Хазорасп туман ИИБ ходимлари билан биргаликда қўшма тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқаролар Файзуллаев Қ., Хўжаниязов О., Бектурдиев Р., Ботиров Н. - ноқонуний равишда давлат захира ерларидан саксовул ўсимлигини олиб кетаётганлиги аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги қодекснинг 79-модда 1-қисми билан Файзуллаев Қ.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари, яъни 1 115 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарар 3 112 200 сўм, Хўжаниязов О.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари, яъни 1 115 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарар 4 469 192 сўм, Бектурдиев Р.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари, яъни 1 115 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарар 4 963 980 сўм, Ботиров Н.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари, яъни 1 115 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарар 5 508 594 сўм қўлланилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы