Учрашувда Давлат экология қўмитаси ва MICHAEL SUCCOW жамғармаси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни янада кенгайтириш, ҳимояланган ҳудудлар тизимини такомиллаштириш, экотуризмни ривожлантириш, биохилмахилликни сақлаш ва табиий ҳудудлар тармоғини яратиш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Биосфера резерватларини миллий ва халқаро даражада ривожлантириш, деградацияга учраган яйловлар ҳолатини яхшилаш, чўл-яйловлардан барқарор фойдаланиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.