Жорий йилнинг 9 май куни Давлат экология қўмитаси делегациясининг Гланд (Швейцария) шаҳрида жойлашган Рамсар Конвенцияси Котибиятида Осиё минтақаси бўйича катта маслаҳатчи жаноб Бэом-сик Воо билан учрашуви бўлиб ўтди.
13.
05. 2022
07:39
3493
Международное сотрудничество

   Учрашувда томонлар Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилган Ўзбекистоннинг  тўртинчи объекти бўлиши кутилаётган Судочье кўлининг жаҳон рўйхатига номинацияси ҳолатини муҳокама қилдилар.Маълумот учун: Халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлар тўғрисидаги Рамсар конвенцияси 1971 йил 2 февралда Рамсар (Эрон) шаҳрида қабул қилинган.

   Конвенция Котибияти мамлакатимизда кейинги йилларда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўлида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон делегациясининг 2022 йил ноябрда Хитойнинг Ухан шаҳрида бўлиб ўтадиган сув-ботқоқ ерлар бўйича Рамсар конвенцияси Томонлари  конференциясининг бўлажак 14-йиғилишида (КС14) фаол иштирок этишига ишонч билдирди.

Полезные ресурсы